platina.uz
Спорт

ОФК Ўзбекистонни 340 минг доллар жаримага тортди

Бу Ўзбекистон-Қатар учрашувида футболчиларни мукофотлаш учун BYD автомобилларини майдонга олиб кирилгани билан боғлиқ. 

ОФК Ўзбекистонни 340 минг доллар жаримага тортди

Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясини жаримага тортди.

Бу ҳақда ОФК расмий сайтида маълумот берилган.

Бунга шу йилнинг 10 июн куни Ўзбекистон-Қатар учрашуви тугаши билан майдонга футболчиларни мукофотлаш учун ажратилган BYD автомобиллари олиб кирилгани сабаб бўлган.

ОФК тартиб-интизом қўмитасига қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 340 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

ОФК мезбонлардан стадион ҳудудида, майдон ичида ва атрофида ўз ҳомийлари брендларидан бошқа брендлар бўлмаслигини қатъий талаб қилади. Чунки, ОФК ЖЧ саралаш ўйинлари учун ҳар бир мезбон жамоага пул тўлайди. Ўзбекистон шу талабни бажармагани учун 340 минг доллар тўлайди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фабио Каннаваро Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid