platina.uz
Спорт

Фабио Каннаваро расман Ўзбекистон МТЖга бош мураббий бўлди

Аммо ЎФА италиялик мутахассис билан шартнома шартларини батафсил очиқламади, шу жумладан, маош масаласини ҳам.

Фабио Каннаваро расман Ўзбекистон МТЖга бош мураббий бўлди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилги жаҳон чемпионати ғолиби, таниқли мутахассис – Фабио Каннаваро билан шартнома тузди.

Бу ҳақда ЎФА расман маълум қилди. Аммо ЎФА италиялик мутахассис билан шартнома шартларини батафсил очиқламади, шу жумладан, маош масаласини ҳам.

Ҳолбуки, бир неча кун олдин оммавий ахборот воситаларида Каннаваро 4 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалганда "норасмий ва асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб, расмий ва батафсил хабар" берилишини билдирганди.

Каннаваро Тошкентга бугун етиб келди. Хабарга кўра, италиялик мураббий жамоани АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрлайди. Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:

  • Аужениё Албарелла, ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, “Ювентус”, “Удинезе” ва “Динамо Загреб”да ишлаган);
  • Троизе Франсеско, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий (“Беневенто”, “Удинезе” ва “Динамо Загреб”да фаолият юритган);
  • Антонио Кименти, дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, “Сампдория” ва “Спал” клубларида ишлаган).

Италиялик мутахассиснинг маоши ҳақида бугун соат 16:30 бошланган матбуот анжуманида жавоб берилиши мумкин. Анжуман ҳақидаги эълон эса атиги 17 дақиқа олдин оммага эълон қилинган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid