Манба: Каннаваро Ўзбекистонда йилига 4 млн евро олади
Ҳозирда бир йиллик келишувга эришилган. Агар терма жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионатида яхши натижа кўрсатса шартнома узайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон термасининг бўлажак бош мураббийи бўлиши кутилаётган Фабио Каннаваронинг тахминий маоши қанча бўлиши айтилди.
52 ёшли италиялик футболчи ва мураббийининг Ўзбекистондаги маоши мураббийлар штаби харажатларини ҳисобга олган ҳолда тахминан 4 миллион еврони ташкил қилади.
Бу ҳақда Фабио Каннаваро ва Ўзбекистон терма жамоаси ўртасидаги келишувга яқин италиялик манбага асосланиб, "Спорт Экспресс" хабар бермоқда.
Каннаваро Италия ёки бошқа Европа давлатидан таклифлар кутаётган эди, шунинг учун у Марказий Осиёдаги ишни дарҳол қабул қилмади. 2006 йилги жаҳон чемпионига Қозоғистон терма жамоаси ҳам қизиқиш билдирган.
Якунда Каннаваро Ўзбекистон шартларини қабул қилиб, бир йиллик келишувга эришган.
Агар терма жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионатида яхши натижа кўрсатса, Фабио Европага қайтиш ёки Ўзбекистон билан шартномасини узайтиришдан умидвор.
Каннаваронинг 2024 йилнинг ноябрида C Сериянинг "Про Верcелли" клубидан кетган 44 ёшли акаси Паоло унинг штабига қўшилиши мумкинлиги ҳақида тахминлар бор.