platina.uz
Иқтисод

Истеъмол секторидаги товар ва хизматлар нархи ошиши тезлашди

Сентябр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,9 фоизга кўтарилди. Асосан сабзавотлар, гўшт ва ўсимлик ёғи қимматлаган. 

Истеъмол секторидаги товар ва хизматлар нархи ошиши тезлашди

Сентябр ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 фоизга ошди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг сентябр ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган.

Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 108,0 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2024 йил сентябр — 110,5 %) нисбатан 2,5 фоиз бандга пасайди.

Сентябр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,9 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 % га ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,3 % га қимматлашгани кузатилган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан помидорнинг (16,9 %), булғор қалампири (10,4 %), сабзи (7,7 %), тухум (6,5 %), тарвуз (5,6 %), қовун (5,5 %), суяксиз мол гўшти (1,8 %), суякли мол гўшти (1,7 %), қўй гўшти (1,5 %), парранда гўшти (товуқ болдиридан ташқари) (1,2 %), товуқ болдири ва сон қисмлари (1,1 %), ўсимлик ёғлари (0,6 %), шакар (0,7 %) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.

Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлардан бензин (1,4 %), цемент (2,9 %) ва қимматбаҳо металлардан ясалган никоҳ узуклари (2,9 %), ҳамда хизматлар йўналишида музейларнинг хизматлари (8,7 %) ва ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслари (5,0 %) нархлари қимматлашгани инфляцияга ошишига асосий омил бўлиб хизмат қилди.

Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 190 мингга яқин нархлар қайд этилган. 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.

Эслатиб ўтамиз августда истеъмол секторидаги товарлар 0,4 фоизга ошганди. Ўшанда асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан тарвуз, қовун, карам, картошка энг кўп қимматлаганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid