
Иқтисод
Ўзбекистонда камбағалликнинг янги чегараси белгиланди
2026 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 715 минг сўмни ташкил этди. Аввал бу 669 минг сўм эди.

2026 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 715 минг сўмни ташкил этди. Аввал бу 669 минг сўм эди.

Сентябр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,9 фоизга кўтарилди. Асосан сабзавотлар, гўшт ва ўсимлик ёғи қимматлаган.

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9,9 % ни ташкил этган.

2024 йилнинг январ ойида эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этганди.