platina.uz
Жамият

Автомобилга газ баллон ўрнатганлар "техпаспорт" алмаштириши талаб этилмайди

Бу Президентнинг 12 сентябрдаги қарорида кўзда тутилган. Янги тартиб 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киради. 

Автомобилга газ баллон ўрнатганлар "техпаспорт" алмаштириши талаб этилмайди

Келаси ойдан автомобилига газ баллон ўрнатганлар "техпаспорт" алмаштириши талаб этилмайди.

1 ноябрдан бошлаб автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг "техпаспорт" (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома)ни алмаштириш талаб этилмайди.

Мазкур қоида Президентнинг 2025 йил 16 сентябрдаги “Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-286-сон қарорига кўра амалга оширилади. Жорий йилнинг 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб транспорт воситасига газ баллони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.

Аввалроқ ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган автомашиналардан фойдаланиш тақиқланиши мумкинлиги хабар берилганди.

Мазкур қоида бўйича йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳукумат лойиҳаси эълон қилинди. Янги қоидалар 2026 йил 1 январдан жорий этилиши таклиф қилинган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid