platina.uz
Жаҳон

ОАВ: Нетаняҳу Қатардан узр сўради

Қўнғироқ Исроил бош вазири ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг учрашуви чоғида ташкил этилган. 

ОАВ: Нетаняҳу Қатардан узр сўради

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Доҳада ҲАМАС вакилларига қарши уюштирилган ва Қатар суверенитетини бузган ҳужум учун узр сўради. Бу ҳақда Axios журналисти Барак Равид хабар берди.

"Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Қатар Бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал-Тани билан телефон орқали суҳбатлашди ва Доҳага қилинган ҳужум пайтида Қатар суверенитетини бузгани учун узр сўради. У қатарлик қўриқчининг ўлимидан афсус билдирди", - деб ёзди журналист ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

“Қўнғироқ Нетаняху ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг учрашуви чоғида бўлиб ўтди”, — дея қўшимча қилди журналист.

9 сентябр куни Исроил Қатар пойтахти Доҳага зарбалар берди. Исроил мудофаа кучларига кўра, нишон ҲАМАС етакчилари бўлган.

ҲАМАС раҳбариятининг барча юқори мартабали аъзолари ҳужумдан омон қолган, бироқ олти киши, жумладан гуруҳнинг бош музокарачиси Халил ал-Ҳайянинг ўғли ҳалок бўлганини айтилди. Қатар хавфсизлик хизмати ходими ҳам ҳалок бўлган.

Ўзбекистон ҳам мазкур ҳужумни қоралаб чиққанди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid