Япония "АҚШ билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш учун" Фаластинни тан олмайди
Расмий Токио Фаластинни тан олмаган кам сонли Осиё давлатларидан саналади. Жанубий Корея ҳам шунинг сирасига киради.

Япония Қўшма Штатлар билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш учун ҳозирча Фаластин давлатини тан олмайди. Бу ҳақда Asahi газетаси ҳукумат манбаларига асосланиб хабар берди.
Газетанинг ёзишича, Япония бош вазири Шигеру Ишиба ҳам БМТнинг Ню-Йоркдаги Фаластин масаласига бағишланган йиғилишида 22 сентябрдаги йиғилишни ўтказиб юбормоқчи.
Япония Фаластинни тан олмаган кам сонли Осиё давлатларидан саналади. Шунингдек, Жанубий Корея ва Таиланд каби давлатлар ҳам бор.
Аввалроқ, Буюк Британия, Франция, Канада ва Австралия каби бир қанча давлат ҳукуматлари шу ойда БМТ Бош Ассамблеясида Фаластин давлатини тан олишини эълон қилган эди.
Исроилнинг энг яқин иттифоқчиси бўлган Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олиш ғоясини рад этиб келади.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Исроил билан муҳим савдо келишувини тўхтатиши мумкинлиги хабар берилганди.
Ҳозирда ушбу ташаббус муҳокама жараёнида бўлиб турибди. ЕИ Исроилнинг энг йирик савдо шериги саналади, умумий савдонинг 32 фоизи Европа ҳиссасига тўғри келади.