Ҳаво ҳарорати бирдан салқинлашиши кутилмоқда
Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистонга салқин ҳаво массалари кириб келади. Ҳарорат кундузи 20-25 даражагача пасаяди.

Ўзбекистонда якшанба кунидан бошлаб ҳарорат пасая бошлайди.
Эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража атрофида, жанубда бугун кундузи 37-39 даражагача бўлади.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 20-25 даражагача пасаяди.
Якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорати пасая бошлайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30 даражадан, жанубда 33-35 даражадан юқори бўлмайди.
Тошкентда: ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати: бугун 33-35 даража, эртага 31-33 даража, якшанба куни 27-29 даража бўлади.
Ҳарорат асосан кечалари 16-19 даража бўлади.
Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10-15 даражагача, кундуз кунлари 20-25 даражагача пасаяди. Республиканинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.