platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон Исроилнинг Қатарга ҳужумини қоралади

Бундай хатти-ҳаракатлар мутлақо номақбул бўлиб, БМТ Низомини ҳамда халқаро тамойилларини жиддий равишда менсимаслик саналади, дейилади баёнотда. 

Ўзбекистон Исроилнинг Қатарга ҳужумини қоралади

Ўзбекистон Исроилнинг Қатар пойтахтига ҳужуми бўйича муносабат билдирди.

Ўзбекистон Исроилнинг Доҳа шаҳридаги турар жой ҳудудига уюштирган ҳужумларини қоралайди ва буни Қатар Давлати суверенитетини бузиш, чегаралар дахлсизлиги ва хавфсизлигига тажовуз деб баҳолайди.

"Бундай хатти-ҳаракатлар мутлақо номақбул бўлиб, БМТ Низомини ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларини жиддий равишда менсимаслик ҳисобланади", дейилади муносабатда.

Мамлакат халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига ва Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятни янада кескинлаштирадиган қадамларга изчил равишда қарши эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябр куни Исроил Қатар пойтахти Доҳага ҳужум қилди.

Зарба натижасида ҲАМАСнинг Ғазо сектори бўйича етакчиси ал-Ҳайё ва яна уч мансабдор ўлгани айтилмоқда. Баъзи манбалар уларнинг ўлимини рад этмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid