platina.uz
Жамият

Тошкентда тунда ҳаракатланувчи автобуслар йўлга қўйилади

Уларда йўлкира нархи одатий жамоат транспорти билан бир хил бўлади.   

Тошкентда тунда ҳаракатланувчи автобуслар йўлга қўйилади

Пойтахтда тунги вақтда ҳаракатланувчи, туризм билан боғлиқ кўчаларни ўзаро боғловчи жамоат транспорти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарорида айтилади.

Қарор 2025 йил 3 сентябр куни қабул қилинган.

Унга кўра, Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармасининг брутто-шартнома асосида туризм кўчалари орқали ҳаракатланувчи тунги автобус йўналишларини тармоғи юзасидан берган таклифи маъқулланди.

Бунда ташкил этилаётган “туризм кўчалари”ни боғловчи тунги жамоат транспорти йўналишлари қатновларни амалга ошириш учун йўлкира ҳақи Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишлари билан бир хил этиб белгиланади. Йўналишлар замонавий талабларга жавоб берадиган, кондиционерли, Wi-fi, видеокузатув тизимига эга ҳамда имконияти чекланган шахслар учун мослаштирилган автобусларда ташкил этилиши инобатга олинади.

Тошкент шаҳар Туризм бошқармаси (М.Абжалов), Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси (М.Икрамов) мутасадди ташкилотлар билан биргаликда:

- ташкил этиладиган тунги жамоат транспорти йўналишлари ҳақидаги ахборотни аҳоли ва туристлар ўртасида кенг тарғиб этиш;

- йўналишлар, ҳаракат жадвали, фойдаланиш шартлари ва қулайликлар ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари, расмий веб-сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали доимий равишда ёритиш вазифаларини зиммасига олади.

Август ойида Қорақалпоғистонда жамоат транспорти нархи ошганди.

Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши қарор чиқарган. Ҳужжат эълон қилингандан дарҳол кучга кирганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid