Трамп ҳақида миш-мишлар, туширилган байроқ: АҚШ президенти атрофида нималар бўлмоқда?
АҚШ ва дунёда Трампнинг ўлими ҳақида гап-сўзлар тинмаяпти. Оқ Уй хабарни инкор этган бўлсада, муҳокамалар тўхтаганича йўқ.

АҚШда президент Доналд Трампнинг эҳтимолий ўлими ҳақидаги миш-мишлар фаол муҳокама қилинмоқда. Оқ Уй бу маълумотни расман инкор этди.
Тахминга вице-президент Ж.Д.Вэнснинг “кутилмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда” давлат раҳбари лавозимини эгаллашга тайёрлигини айтган сўзлари сабаб бўлди. Шу билан бирга, Трамп ўтган сешанба (26 август)дан бери омма олдига чиқмади ва унинг бўлажак тадбирлари бекор қилинди.
Ижтимоий тармоқларда “Трамп ўлди”, “Трамп вафот этди”, “Трамп қаерда” каби сўровлар сони кескин ошди. Фитна назариётчилари президентнинг Оқ уй ҳисоботларида қайд этилган соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга ишора қилиб, унинг қўлидаги кўкаришларга эътиборни қаратиб, уни ўлимидан сал олдин қиролича Елизавета II нинг худди шундай жойи билан солиштирмоқда.

Бундан ташқари, Пентагоннинг гўёки фавқулодда вазиятдан дарак берувчи "пицца индекси" ҳақида афсона тарқалмоқда.
Миш-мишлар ҳали расмий тасдиқни олмади, аммо улар ваҳима тўлқинини келтириб чиқарди. Трампнинг эҳтимолий ўлими сиёсий инқирозга олиб келиши мумкин: Конституцияга кўра, Вэнс сайловгача автоматик равишда президент вазифасини бажарувчи бўлиб қолади.
Бу Вашингтондаги кучлар мувозанатини ўзгартириб, маъмуриятда ўзгаришларга олиб келади.
Оқ Уй маълумотига кўра, Трамп тирик ва гольф ўйнамоқда. Шунингдек, бу ҳақда Axios журналисти Майк Аллен Оқ уйга яқин мансабдор шахсга асосланиб хабар берди. Лекин айримлар Трампнинг голф ўйнаётган суратларини ҳам эски дея баҳоламоқда.
Туширилган байроқлар
Оқ Уйда байроқларнинг ярим туширилиши шубҳаларни баттар авж олдирди.
Расмий хабарга кўра, Доналд Трамп Миннеаполисдаги католик мактаби ва черковидаги отишма қурбонлари хотирасига 31 август, якшанба охиригача ҳукумат биноларида байроқларни ярим штатда осиб қўйишни буюрган. Президентнинг тегишли фармони Оқ уй матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
“2025 йилнинг 27 августида Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида содир этилган зўравонлик ҳаракатлари қурбонлари шарафига Оқ уйда ва барча жамоат бинолари ва майдонларида, барча ҳарбий постлар ва ҳарбий-денгиз базаларида байроқларни туширишни буюраман”, дейилади Трамп фармонида.
Ҳужжатга кўра, АҚШнинг барча элчихоналари, ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва хориждаги бошқа объектлари, жумладан, барча ҳарбий объектлари, ҳарбий-денгиз кемалари ва станцияларида бир хил муддатда АҚШ байроғи ярим туширилган ҳолатда ҳилпирамоқда.
Аввалровқ Трамп Венесуэладаги режимни ағдаришни кўзлаётгани айтилганди.
Икки давлат ўртасида қуролли можаро юз бериши эҳтимоли ортмоқда. Мадуро учун 50 млн доллар мукофот эълон қилинди.