platina.uz
Жаҳон

ОАВ: Трамп Венесуэладаги режимни ағдаришни кўзламоқда

Икки давлат ўртасида қуролли можаро юз бериши эҳтимоли ортмоқда. Мадуро учун 50 млн доллар мукофот эълон қилинди. 

ОАВ: Трамп Венесуэладаги режимни ағдаришни кўзламоқда

Трамп Венесуэладаги ҳокимиятни ағдаришни кўзлаётган бўлиши мумкин.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Венесуэла билан гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураши Америка етакчисининг асл мақсадлари учун ниқоб бўлиши мумкин, деб ёзади Axios манбаларга асосланиб.

Унга кўра, Трамп Венесуэла президенти Николас Мадурони ағдариш ва қўлга олиш учун ҳарбий операция бошлаши мумкин.

“Мадурони Венесуэлада ҳокимиятда қолдириш Жеффри Эпштейнни болалар боғчасига мудирликка тайинлаш билан баробар”, — дея таърифлад Трампнинг маслаҳатчиларидан бири нашрга Оқ уй позициясини.

Эпштейн педофилияга алоқадор йирик жиноятчи ўлароқ кўрилади.

Axiosʼнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Венесуэла билан қуролли можарога “ҳеч қачон яқин бўлмаган”. Доналд Трамп Кариб денгизи минтақасига 4500 аскар билан еттита ҳарбий кема жўнатди. Улар орасида бошқариладиган ракеталарга эга эсминец ҳам бор. Манбалар, шунингдек, Венесуэла билан денгиз чегараси яқинида Америка сув ости кемасига ҳужум қилингани ҳақида хабар берди.

Президент ҳақида маълумот учун мукофот

Август ойи ўрталарида АҚШ президенти Доналд Трампнинг Лотин Америкаси наркокартелларига қарши курашиш режаси доирасида Венесуэла қирғоқларига ҳарбий кемалар жўнатгани маълум бўлди. Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатни ҳимоя қилиш учун 4,5 миллион милицияни сафарбар қилиш ва ўқитишни маълум қилди. Кеча Оқ уй Доналд Трамп Венесуэладаги наркотрафикка қарши курашда АҚШ армиясининг “тўлиқ кучидан” фойдаланишга тайёрлигини маълум қилди.

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Мадуро учун 25 млн доллар мукофот ваъда қилганди. Кейин бу маблағ 50 млнга оширилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid