platina.uz
Спорт

Отабек Умаров бошчилигидаги делегация "City Football Group" вакиллари билан учрашди

Тасарруфида "Манчестер Сити" ва яна 12 та жамоа бўлган ушбу компания Ўзбекистондан клуб сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди. 

Отабек Умаров бошчилигидаги делегация "City Football Group" вакиллари билан учрашди

Отабек Умаров бошчилигидаги делегация "City Football Group" вакиллари билан учрашди.

Ушбу компания Абдуқодир Ҳусанов ўйнайдиган “Manchester City” клубига эгалик қилади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, қўмита Бош котиби Ойбек Қосимов, шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов “Manchester City” клуби меҳмони бўлишди.

Уларга Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов ҳамроҳлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, июн ойида портфелида “Манчестер Сити” ва яна 12 та жамоа бўлган "City Football Group" компанияси Ўзбекистондан клуб сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар берилганди. Лекин ушбу клуб номи очиқланганича йўқ.

Бундан ташқари, инглиз жамоаси яна бир ўзбекистонлик футболчини клубга таклиф этиш ниятида экани айтилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid