platina.uz
Сиёсат

Судялар олий мактаби тугатилади

Унинг негизида янги академия ташкил этилади. Президент тегишли фармонни имзолади.

Судялар олий мактаби тугатилади

Суд тизими учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Судялар олий мактаби ислоҳ этилиб, унинг негизида Одил судлов академияси ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов масалаларига оид тақдимот билан танишган. Тақдимотда академия концепцияси тақдимот қилинган.

Қайд этилишича, давлат раҳбари билдирилган таклифларни маъқуллаб, тегишли фармонларни имзолаган. Жумладан, суд тизимида қуйидаги ислоҳотлар кутиляпти.


Кўзи бойланган адолат Ўзбекистонда "туғилмаганмикин"?


Одил судлов соҳасини рақамлаштириш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси ишлаб чиқилган ва тез орада амалиётга татбиқ этилади.

Фуқаролик ва иқтисодий судларда кўриладиган даъволарнинг катта қисми низосиз ишларга тўғри келмоқда. Шу боис бундай масалаларни маъмурий органлар ваколатига ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари муаммоларининг қисқа муддатда ҳал этилишини таъминлайди.

Шунингдек, маъмурий ва иқтисодий суд ишларини экстерриториал тарзда кўриш тартиби жорий этилади. Яъни бундай суд ишларини кўриб чиқишда прописка ёки ҳудудга боғлиқлик жойи қолмайди.

Адолат ва ишончни таъминлашда судьялик лавозимининг барқарорлиги муҳим. Шу мақсадда судьяликка тайинлаш муддатларини қайта кўриб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, барча йўналишдаги судлар бўйича минтақавий тафтиш судларини ташкил этиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлардаги тафтиш инстанцияларини тугатиш таклифи билдирилган. Бунда вилоят ва унга тенглаштирилган судларда фақатгина апелляция ва кассация инстанцияси бўлиши, тафтиш инстанцияси эса 5 та минтақавий судда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid