platina.uz
Жамият

Президентга тажовуз қилишда айбланган шахсга ҳукм ўқилди

У миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишда ҳам айбдор деб топилган. 

Президентга тажовуз қилишда айбланган шахсга ҳукм ўқилди

Президентга тажовуз қилишда айбланган шахс 3,1 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ҳукми билан В. Д. (1999 йилда Тошкент вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми ва 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Таъкидлаш керак, В. Д. Тик-ток ва Инстаграм тармоқларидаги "Абдуллоҳ" номи билан танилган ва саҳифаларида баҳсли видеолар улашиб келган. У 2025 йил апрел ойида Ўзбекистонга қайтганда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid