Шифокор: пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради
Кунига ўртача 8 минг қадам пиёда юриш фойдали, ундан кўпроқ миқдор эса инсон организмига бироз салбий таъсир қилиши мумкин.

Шифокор юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш йўлларини маълум қилди. Кунига ўртача 8 минг қадам пиёда юриш қон томирларига фойдали таъсир кўрсатади.
Россиялик шифокор Олга Уланкина, юриш пайтида юрак фаол қисқаришини айтди. Қон томирларининг тонуси кучаяди, қон оқими яхшиланади. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар куни 8 минг қадам юрадиган одамларда юрак-қон томир касалликлари хавфи 45% га камаяди.
Шу билан бирга, шифокор ортиқча юклардан қочишни тавсия қилади. Унинг айтишича, 12 минг қадамдан кейин юришнинг фойдаси амалда кўпаймайди. Ва 20 минг қадамдан ортиқ юришга ҳаракат қилганда, кишилар бўғимлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келишлари мумкин.
40 ёшгача бўлган одамлар учун норма 7 дан 11 минг қадамгачани ташкил этади. Ёши ортган сари қадамлар сони аста-секин камайиши керак.
Юриш гипертензиянинг дастлабки босқичларида бўлган одамлар учун фойдалидир. 30-40 дақиқалик юриш қон босимини камайтиради.
Юришнинг бошқа фойдалари
Бошқа бир тадқиқот шуни кўрсатдики, тез-тез пиёда юриш ўлим хавфини камайтиради. Олимлар қарийб 80 000 кишининг маълумотларини таҳлил қилишди.
Кунига атиги 15 дақиқа тез юриш ўлим хавфини 19 фоизга камайтиради.
Лекин шифокорлар кучли жазирамада очиқ ҳавода кўп ҳаракатланмасликни тавсия этади.