platina.uz
Иқтисод

АИ-92 бензини нархи арзонлаштирилди

Сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда АИ-80 бензини ишлаб чиқариш тўхтатилади.  

АИ-92 бензини нархи арзонлаштирилди

Ўзбекистонда АИ-92 бензини нархи арзонлаштирилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" хабар берди.

Гап нима ҳақида?

Ушбу амалиёт давлат раҳбарининг аҳолини арзон ва сифатли ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича берган топшиғи ижроси доирасида амалга оширилган.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида АИ-92 русумли автобензин нархини босқичма-босқич пасайтириш ишлари олиб борилмоқда.

"Бу “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ёқилғи бозори барқарорлигини сақлаш, аҳолини юқори сифатли бензин билан таъминлашга қаратилган стратегиянинг муҳим қисми ҳисобланади", дейилади хабарда.

Стратегия доирасида ишлаб чиқариш жараёнлари оптималлаштирилиб, таннархни камайтириш бўйича комплекс чора- тадбирлар амалга оширилди. Бунда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, нарх камайтирилди.

Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқарилган АИ-92 русумли автобензиннинг биржа савдоларидаги 1 тоннаси бошланғич нархи биринчи босқичда 12 млн 881 минг сўмдан 12 млн 628 минг сўмга туширилди. Бу эса ўз навбатида, 1 литр АИ-92 русумидаги автобензиннинг биржадаги бошланғич нархи 9 400 сўм дегани.

АИ-80 ишлаб чиқариш тўхтатилади

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистонда сентябрдан АИ-80 бензини ишлаб чиқариш тўхтатилади.

2026 йилдан фақат юқори октанли автобензинлар сотилади. Бу қарор “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт мақсадларига мувофиқ қабул қилинган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid