platina.uz
Жамият

Тошкентда сохта ДХХ ходими ушланди

У товарларни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармасида ишловчи танишлари орқали ўтказиб бериш эвазига пул талаб қилган. 

Тошкентда сохта ДХХ ходими ушланди

Тошкентда сохта ДХХ ходими қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. фуқаро ўзини гўёки ДХХ ходими дея таништириб, Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармасида ишловчи танишлари орқали хеч қандай муаммосиз божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказдириб беришини айтади.

ДХХ ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу ҳожатбарор фуқаро корхона раҳбаридан фирибгарлик йўли билан ҳар бир юк партияси учун 500 АҚШ долларидан жами 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, мазкур шахс корхонага хориждан импорт килинаётган автомобил эҳтиёт қисмларини божхона расмийлаштирувидан тезлаштириб чиқариб бераётганлигини айтиб, корхона раҳбаридан муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ халқаро террористик ташкилотга қўшилмоқчи бўлган шахс 6 йилга қамалганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid