platina.uz
Жамият

Орден олган Асака ҳокимининг аудиоси тарқалди

Насибулла Мўминовга тегишли экани айтилган овоз эгаси фуқарони сўкиб, ҳақоратлаган.

Орден олган Асака ҳокимининг аудиоси тарқалди
Сайёр қабул жараёни

Кеча Асака тумани ҳокими Насибулла Мўминов "Дўстлик" ордени билан мукофотланди. У президентга 2025 йил якунигача туманда камбағаллик ва ишсизликни қисқартиришга ваъда берганди.

Мукофот олиши ва ушбу ваъдасини беришдан бир кун олдин ижтимоий тармоқларда Насибулла Мўминовга тегишли деб айтилган аудио тарқалди. Аудиода ҳоким бир фуқарони сўкиб, ҳақоратлагани эшитилган.

Ҳозиргача мазкур ҳолатга на вилоят ҳокимлиги ва на туман ҳокимлиги муносабат берган.

Шу ўринда эслатиб ўтиш керак, ушбу ҳоким сўнгги бир йил ичида 2 марта огоҳлантириш олган. Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда сусткашлик қилгани учун Халқ депутатлари вилоят кенгаши унга 2024 йил июл (ҳужжат яшириб қўйилган) ва 2025 йил март ойларида расмий огоҳлантириш берган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid