Август ойида об-ҳаво қандай бўлади? "Ўзгидромет" маълумот берди
Ушбу ой асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ой давомида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.

Жорий йилнинг август ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда? "Ўзгидромет" бу ҳақда маълумот берди.
Август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланади.
Ойнинг катта қисмида ҳарорат асосан кундузи 34-37 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 40-41 даражагача бўлади. Бундай ҳарорат ёз фасли учун жуда қулай бўлиб, у август ойидаги ўртача йиллик қийматларга яқиндир.
Кечалари ҳарорат асосан 18-23 даража бўлади.
Учинчи ўн кунликда ҳарорат кечалари аста-секин 13-18 даражагача, кундуз кунлари 30-35 даражагача, жанубда 36-38 даражагача пасаяди.
Август ойи асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ой давомида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.
Эслатиб ўтамиз, 17июлдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ об-ҳаво оқимлари кириб келди. Ўтган ҳафта охирларидан об-ҳаво ҳарорати пасая бошлади.