platina.uz
Жаҳон

Россияда бортида 49 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради

Ҳозирда ҳалокат оқибатида тирик қолганлар йўқлиги айтилмоқда. Самолёт 50 йил аввал ишлаб чиқарилган. 

Россияда бортида 49 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради

Россияда бортида жами 49 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради. Дастлабки хабарларга кўра, тирик қолганлар йўқ.

Амур вилоятида бортида 40 дан ортиқ одам бўлган Ан-24 йўловчи самолёти ҳалокатга учради.

Angara Airlines авиакомпаниясининг Ан-24 йўловчи самолёти Тинда аэропортидан бир неча километр узоқликда радарлардан ғойиб бўлди. Унинг қолдиқлари Тинда шаҳридан 15 километр узоқликда топилди, дея хабар бермоқда “Интерфакс” фавқулодда хизматларга асосланиб.

Росавиация вертолёти самолётнинг ёнаётган фюзеляжини аниқлади, деб хабар бермоқда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз Телеграм-каналида.

Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, бортда 46 киши, жумладан 40 йўловчи бўлган.

Вазирлик маълумотларига кўра, самолёт Хабаровск-Благовешченск-Тинда йўналиши бўйлаб парвоз қилган.

“ТАСС”нинг транспорт прокуратурасига асосланиб аниқлик киритишича, самолёт Тинда аэропортига қўнишга иккинчи марта яқинлашаётганда ғойиб бўлган.

Самолёт бундан деярли 50 йил аввал ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, самолётнинг парвозга яроқлилик сертификати 2036 йилгача узайтирилганди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг транспорт бўйича тергов бошқармаси уч нафардан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган ҳаво кемасининг ҳаракати ва эксплуатацияси хавфсизлиги қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid