platina.uz
Жаҳон

Ироқдаги савдо марказида ёнғин: 63 киши ҳалок бўлди

Қирқ киши жароҳатланган, ўндан ошиқ фуқаро эса бедарак йўқолгани айтилмоқда. 

Ироқдаги савдо марказида ёнғин: 63 киши ҳалок бўлди

Ироқ шарқидаги Ал-Кут шаҳридаги савдо марказида катта ёнғин юз берди.

Ҳодиса оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳатланди, деб хабар берди Ироқ давлат ахборот агентлиги (INA).

Reuters хабарига кўра, яна 11 киши бедарак йўқолган. Олов бир кечада беш қаватли бинони қамраб олди. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Шаҳар губернатори Муҳаммад Жамил Мейяҳи Hypermarket савдо мажмуасида юз берган ёнғин оқибатида 50 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Мейяҳи савдо мажмуаси эгасига нисбатан судга шикоят қилинишини, ёнғин сабаби 48 соат ичида маълум бўлишини таъкидлади.

Губернатор, шунингдек, шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кўкдалада 4 киши ҳалок бўлган портлашда жиноий иш очилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid