Ўзбекистонда яна кучли жазирама кузатилади
Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда ҳарорат 44-45 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистон ҳудудида яна кучли жазирама кузатилади.
Жорий йилнинг 17-19 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев маълум қилди.
17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2-6 июл кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳарорат кузатилганди. 10-11 июлга келиб ҳарорат пасайди.