Давронбек Сатторов Пахтаобод тумани ҳокими бўлди
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти ҳокими ўринбосари сифатида ишлаган.

Сатторов Давронбек Хасанбоевич Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Давронбек Сатторов 1984 йилда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган.
У 2005 й. Андижон давлат тиллар педагогика институтини (кундузги), 2020 й. Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясини (кундузги) тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.
Пахтаобод туманига аввал Шоядбек Бабаев раҳбарлик қилаётганди. Бироз аввал Яккабоғда ҳам ҳоким алмашганди.