Абдуғани Ғиёсов Яккабоғ тумани ҳокими этиб тайинланди
У аввал агрофирма таъсисчиси лавозимида ишлаб келган.

Яккабоғ туманига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Яккабоғ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Ғиёсов Абдинаби Камоловични Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Абдинаби Ғиёсов - 1963 йил Яккабоғ туманида туғилган. У Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. "Шуҳрат" медали соҳиби.
Тайинловга қадар у "Кумуш куз файзи" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма таъсисчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввал Яккабоғ туманини Лутфиддин Абдуллаев бошқарган.