platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

26 июндан бошлаб мамлакатга бироз салқин ҳаво оқимлари кириб келганди. Лекин бу узоқ давом этмайди. 

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда 29 июндан июл ойи бошларигача ҳаво ҳарорати кўтарилади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" прогнози эълон қилинди.

Шимолда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 июльда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 30 июньда кечаси 18-23°, кундузи 32-37°; 1 июльда кечаси 20-25°, кундузи 36-41°, 2 июльда кечаси 22-27°, кундузи 36-41° бўлади.

Бухоро ва Навоийда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2 июльда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 30 июньда кечаси 20-25°, кундузи 34-39°, 1 июльда кечаси 20-25°, кундузи 35-40°, 2 июльда кечаси 22-27°, кундузи 37-42°бўлади.

Марказий ҳудудларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2 июльда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 30 июньда 32-37°, 1-2 июлда 34-39° бўлади.

Жанубда ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 30 июньда 36-41°, 1-2 июльда 37-42° бўлади.

Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 30 июньда- 1 июльда 32-37°, 2 июльда 34-39° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 30 июньда 25-30°, 1-2 июльда 27-32° бўлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid