platina.uz
Жамият

Телеграм орқали гиёҳванд моддаларини сотган беш киши ушланди

Улар Янгиҳаёт туманида ижара асосида яшаб, наркодўкон орқали маҳсулот сотган. 

Телеграм орқали гиёҳванд моддаларини сотган беш киши ушланди

Телеграм мессенжери орқали гиёҳвандлик воситалари савдосини амалга оширувчи наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ижара асосида яшаб келаётган, Телеграм мессенжери орқали гиёҳвандлик воситалари савдосини амалга оширувчи наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди.

Улар 400 гр “Альфа-ПВП” синтетик наркотик моддасини 0,3 граммдан қадоқлаган ҳолда Андижон вилоятидаги мижозларга етказиш мақсадида олиб кетаётганликлари маълум бўлди.

Қўлга олинган шахсларнинг кўрсатмаси асосида, улар томонидан Андижон вилоятидаги 53 та хуфия жойга жойлаштирилган ҳар бири 0,3 граммдан бўлган “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур наркодўкон оператори вазифасини бажарувчи, Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи, 2003 й.т. шахс Янгиҳаёт тумани ҳудудида ушланиб, унга тегишли автомашинанинг юкхонаси ва салон қисмидан 986 гр “гашиш” моддаси ҳамда 7 кг “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси олинди.

Таъкидлаш лозимки, наркогуруҳ аъзолари мамлакатимизга контрабанда йўли билан келтирилган гиёҳвандлик воситаларини Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро вилоятларида сотиш билан шуғулланишган.

Ҳозирда уларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ аввал 2 тоннадан ошиқ гиёҳванд моддаларини йўқ қилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid