Комил Алламжонов яна сиёсатга қайтди
У Президент администрациясида янги лавозимда иш бошлайди.

Комил Алламжонов Президент администрацияси раҳбарининг жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу лавозим янги ташкил қилинди.
Алламжонов ушбу лавозимда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, сўз эркинлигини таъминлаш ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш соҳаларида экспертлик ёрдамини кўрсатиши айтилган.

Алламжонов 2024 йил сентябрда икки йиллик фаолиятидан кейин Администрациядан ишдан кетганди. У ишдан кетиш сабабини очиқлаб, сиёсатдан буткул йироқ юриб, бизнес билан шуғулланишини айтганди.
Аввалроқ Президент администрацияси раҳбари лавозими қайта тикланиб, унга Саида Мирзиёева раҳбар этиб тайинланган эди.
2024 йил октябр ойида Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилганди. Ушбу жиноят ишига алоқадор деб Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамил Темирханов экани очиқланганди.