Избоскан имом-хатиби вафот этди
Март ойида "Аҳмадали ҳожи" жоме масжиди таҳоратхонасида катта портлаш юз берганди.

Андижон вилояти Избоскан тумани бош имом-хатиби сифатида ишлаган "Аҳмадали ҳожи" жоме масжиди имом-хатиби Салимжон домла Юнусов бугун вафот этди.
Жорий йилнинг 31 март куни ушбу жоме масжидида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганди.
Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро тан-жароҳати олиб, шифохонага юборилган.
Воқеа жойига бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-маёр Ботир Қудратхўжаев етиб борган.
Ушбу ҳодиса бўйича жиноий иш очилган, аммо якуни ҳақида ҳеч қаерда маълумот берилмаган.