platina.uz
Иқтисод

Президент гўшт, сут ва тухум нархи барқарор бўлиши лозимлигини айтди

Давлат раҳбари бу масалада ҳокимларни огоҳлантириб, ишни эплолмаганлар лавозимдан олинишини айтди. 

Президент гўшт, сут ва тухум нархи барқарор бўлиши лозимлигини айтди

Ҳукуматдаги масъуллар, вазирлар тартиб-интизомга вақтида эътибор бермагани учун ислоҳотлар ижроси чўзилиб кетаётгани танқид қилинди.

Масалан, суюлтирилган газ етказишда 60-70 кунлаб узилиш кузатилмоқда. Айниқса, Андижон ва Сурхондарёда мурожаатларнинг 70 фоизи шу масала билан боғлиқ.

“Иссиқ кунларда газда шунча муаммо бўлса, қишда одамлар қозонини нимада қайнатади? Раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш: бу масалага икки ҳафтада ечим топсин, бўлмаса ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин”, - деди Президент.

Яна бир масала – ёзнинг бошланиши нисбатан салқин келди. Лекин буёғига кунлар анча исиб, электр истеъмоли ошади. Икки ой олдин Энергия самарадорлик агентлиги ташкил қилиниб, бюджетдан 100 миллиард сўм берилди.

Энергетика вазирлиги ва агентликка вазирлик, ҳокимлик ва давлат корхоналарининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхатини шакллантиради. Ушбу ходимларга энергия самарадор технологияларга ўтиш учун “яшил таъмир” кредити ёки субсидия олишга кўмаклашилади. Керак бўлса, бюджетдан ташқари жамғармасидан ссуда берилиши мумкин.

Бунинг ҳисобидан йил якунигача истеъмоли юқори бўлган камида 100 минг хонадон энергия самарадор тизимга ўтиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи кескин ошмаслиги, корхоналар “соя”дан чиқиб ишлаши учун ҚҚСнинг ярмини кэшбек қилиб қайтариш тартиби ўтган ҳафта тасдиқланган эди.

Мутасаддилар кэшбекни бир кунга бўлса ҳам кечиктирмаслик зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

“Ҳокимларни ҳам огоҳлантираман, ушбу янги механизм асосида гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт. Буни эплай олмаганлари ишдан кетади”, - деди Президент.

Суд қарорлари вақтида ижро бўлмаётгани юзасидан мурожаатлар жуда кўплиги қайд этилди. Ўтган йили МИБга юборилган ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро қилинмагани танқид қилинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid