Исроил Эрон давлат телевидениесига зарба берди
Қурбонлар ва жабрланганларнинг аниқ сони маълум эмас.

Эрон давлат телеканали IRIB TV Исроил ҳужумига учради.
Ташкилот ходимлари буни “шафқатсиз тажовуз” деб атаган.
Уларнинг айтишича, телеканалнинг барча жонли эфирлари давом этмоқда.
“Исроил Эрон ахборот тармоғига ҳужум қилиб, Эрон халқининг ҳақиқат овозини ўчиришга ҳаракат қилди”, — дейилади баёнотда.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳужумни тасдиқлаган.
Ҳодиса сабаб бир неча журналистлар вафот этгани айтилмоқда. Қурбонлар ва жабрланганларнинг аниқ сони маълум эмас.
Аввалроқ Эрондан 30 нафардан ошиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинганди.