platina.uz
Жамият

Урганч ва Хива шаҳарларида жамоат транспорти нархи ўзгаради

Бир йўловчи учун нақд пулда тўлов 3 минг сўмни ташкил қилади. 

Урганч ва Хива шаҳарларида жамоат транспорти нархи ўзгаради

Урганч ва Хива шаҳарларида жамоат транспорти нархлари оширилмоқда. Бу ҳақда 2025 йил 11 июн куни Хоразм вилояти ҳокимининг қарори эълон қилинди.

Қарорга кўра, нархлар қуйидагича белгиланди: Урганч ва Хива шаҳарлари ҳудудида шаҳар йўловчи транспорти – автобус қатновларини амалга ошириш учун чекланган тарифлар:

а) бир йўловчи учун қатнов нақд пул орқали амалга оширилганда чекланган тариф – 3 000 сўм;

б) бир йўловчи учун қатнов электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда 1 марталик чекланган тариф – 2 300 сўм этиб белгиланди (Хива шаҳри бундан мустасно).

Оддий аҳоли учун автобуснинг йиллик тарифи 2 млн 801 минг 500 сўм, талаба, пенсионер ва ўқувчилар учун эса 1 млн 401 минг сўмни ташкил этади. Ойлик тўлов эса ушбу тоифалар учун 115 минг сўм этиб белгиланган.

Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, Афғонистон уруши ва Чернобил ҳалокатида қатнашганлар жамоат транспортида бепул юриш имконига эга бўлади.

Ушбу қарор "Хоразм ҳақиқати" газетасида эълон қилингандан кейин расмий кучга киради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid