Учинчи тайм. 1-сон: Ламин Ямал
Янги лойиҳа – футболга оид "Учинчи тайм" дастури илк сони Ламин Ямал ҳақида.

"Барселона" муддатидан аввал Испания чемпионлигини қўлга киритди. "Эспаньол" жамоаси билан ўтказилган баҳс 2:0 ҳисобида якунига етди. Ҳисобни “Барса” жамоасининг ёш ва умидли ўйинчиси Ламин Ямалнинг 52-дақиқадаги чиройли голи очиб берди.
Футбол тарихида баъзан шундай туғма истеъдод соҳиблари пайдо бўладики, ёрқин юлдуз каби порлаб ҳамманинг диққатини ўзига қаратади. Бугунги кунда футбол борасидаги суҳбатларнинг деярли ҳаммасида шундай янги юлдуз – Ламин Ямал номи албатта тилга олинади. Ямалнинг исми айниқса Европа стадионларида тобора кўпроқ жарангламоқда. У – нафақат "Барселона"нинг, балки Испания миллий терма жамоасининг ҳам умидвор юлдузига айланган.
Батафсил юқоридаги видеода.