platina.uz
Жамият

Қозоғистонда шоир Чори Аваз хотирланди

Ижодий кечада икки қардош халқ вакиллари шоирнинг шеърларидан парчалар ўқиб, унинг ижодий мероси ва ҳаёт йўли ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди. 

Қозоғистонда шоир Чори Аваз хотирланди

Қозоғистонда Чори Аваз ижодига бағишланган адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Пушкин номидаги Шарқий Қозоғистон вилоят кутубхонасида ўзбек поэзиясининг йирик намояндаси, сўз санъатида абадиятга дахлдор ижод қилган атоқли шоир — Чори Аваз ижодига бағишланган адабий-маърифий кеча ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистондан меҳмонлар иштирок этди. Улар орасида шоирнинг рафиқаси, таниқли шоира Зебо Омонова, “Фаввора” киностудияси раҳбари, Чори Аваз ҳақидаги ҳужжатли фильм муаллифи Келдиёр Хўжаёров, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, шоирнинг қизи Гули Нигор Авазова ва набираси Меҳри Нигор бор эди.

Меҳмонларни кутубхона директори Назимгул Эрназар қизи, шоир Аскерхон Актай, директор ўринбосари Меруэрт Кемешева ҳамда адабиёт ихлосмандлари илиқ кутиб олишди.

Кечада икки қардош халқ вакиллари шоирнинг шеърларидан парчалар ўқиб, унинг бой ижодий мероси ва ҳаёт йўли ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid