Президент Андижондаги таъзияда қатнашди
Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда таъзияли хонадонга кирди.

Шавкат Мирзиёев Андижондаги таъзияда қатнашди.
Президент Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.
Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.
Давлатимиз раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.