Навоийдаги портлашда бир киши ҳалок бўлди
Яна 11 киши турли жароҳатлар олган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Навоийдаги портлаш сабаб бир киши ҳалок бўлди, 11 киши жабрланди.
11 март куни Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган “Навоий азот” АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ҳодиса қуршаб олиниб, батамом ўчирилди.
Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан-жароҳати олган. Ҳозирга жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.