platina.uz

"Навоий азот"да портлаш содир бўлди

Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи сафарбар этилди. 

Жамият
Кеча, 15:40
"Навоий азот"да портлаш содир бўлди

“Навоий азот” АЖда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

11 март куни соат 14:10 да Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган “Навоий азот” АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган.

Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиққан.

Шунга кўра, ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи, ИИБ, ССБ, прокуратура ходимлари етиб борган.

Бу вазият бўйича ФВВ Ахборот хизмати томонидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввал Қашқадарёдаги заправка ҳам портлаганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+