platina.uz
Жамият

Мубашшир Аҳмад билан боғлиқ хабарда техник хатога йўл қўйилгани маълум қилинди

Аслида унга диний материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш айби қўйилган. 

Мубашшир Аҳмад билан боғлиқ хабарда техник хатога йўл қўйилгани маълум қилинди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган блогер Алишер Турсуновга нисбатан қидирув эълон қилингани хақидаги ахборотни ИИВ баъзасига киритиш жараёнида техник хатога йўл қўйилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.

Аслида унга нисбатан Жиноят кодексининг 244−3-моддаси (Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Таъкидланишича, Алишер Турсунов ўша вақтда Ўзбекистон ҳудудида бўлмагани учун унга нисбатан 2023 йил 24 август куни Жиноят кодексининг 244−3-моддаси билан сиртдан айб эълон қилиниб, қидирувга берилган ва ушланган тақдирда (қаерда ушланишидан қатъий назар) "муносиб ҳулқ атворда бўлиш хақидаги тилхат" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ Мубашшир Аҳмадга Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми бўйича қидирувга берилгани айтилганди.

Маълумот ўрнида, 2023 йил августда Azon.uz сайти ўз фаолиятини тўхтатганди. Шундан сўнг, Алишер Турсунов Туркияга кетиб, ўша ерда “Азон Глобал” порталида ишини давом эттирган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid