Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди
Фарҳод Ҳасанов бу лавозимга қачон қўйилгани айтилмаган, бу ҳақда расман маълум қилинмаган.

Полковник Ҳасанов Фарҳод Фаттахович Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
У бу лавозимга қачон қўйилгани айтилмаган, бу ҳақда расман маълум қилинмаган. ИИББ сайтининг раҳбарият бўлимида пайдо бўлиб қолган.
Ф.Ҳасанов бунга қадар Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
У 2023 йил августидан буён Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Дониёр Тошхўжаев ўрнини эгаллаган. Тошхўжаев ўтган йили ноябрда ишдан олинганди.