Дониёр Тошхўжаев яна Тошкент шаҳар ИИББда иш бошлади
Тошхўжаев муқаддам, аниқроғи 2022 йил 11 февралга қадар Фарғона вилояти ИИБни бошқарганди.
Жамият
28 август 2023 йил
Тошхўжаев Дониёр Бахтиярович Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
Тошхўжаев муқаддам, аниқроғи 2022 йил 11 февралга қадар Фарғона вилояти ИИБни бошқарганди. Бундан ташқари 2019 йил январига қадар Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи бўлган, 2019 йил январ ойидан июн ойигача Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Кадрлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.
Бир муддат ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи бўлиб ишлаганди.