platina.uz
Жамият

Контрактларни тўлаш муддати 1 декабргача узайтирилди

Иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан амалдаги тартиб бўйича узайтирилиши мумкин.

Контрактларни тўлаш муддати 1 декабргача узайтирилди

ОТМларда тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди.

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди:

⁃ базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);

⁃ ПФ–213-сон (31.08.2022 й.) Фармони асосида қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);

⁃ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.

Бунда:

⁃ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 25 фоизи миқдорида;

⁃ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2024-2025 ўқув йили учун контракт миқдорлари июл ойида тасдиқланганди. Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМлари белгиланган тартибга мувофиқ жорий йилда қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid