Талабалар учун поездларга катта чегирма эълон қилинди
Чегирма “Афросиёб” электропоезди ва юқори класс вагонларга амал қилмайди.

"Ўзтемирйўловчи" АЖ талабалар учун 50 фоизлик чегирма эълон қилди.
"Республика Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмаларни эълон қиламиз.
Чегирмалар 25.12.2023 дан 7.01.2024 га қадар ўрнатилган тартибда барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларнинг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма (SV /VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездидан ташқари) амал қилади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига билан қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар этиб белгиланган эди.
