platina.uz
Жамият

Ўзбекистон томонидан Украинага ёрдам жўнатилди

Украинага жами 785 844 гривнага (тахминан 21 282 доллар) қишки пойабзал , спорт, болалар ва аёллар кийимлари юборилган.

Ўзбекистон томонидан Украинага ёрдам жўнатилди

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон бизнес тузилмалари Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатгани маълум бўлди. Бу ҳақида Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко маълум қилди.

Гуманитар ёрдам Львов вилоятининг Дрогобицкий тумани маъмурияти, Ижтимоий сиёсат бўлими ва Львов вилояти махсус тиббий ёрдам бўйича кенгашига топширилган.

Украинага жами 785 844 гривнага (тахминан 21 282 доллар) қишки пойабзал , спорт, болалар ва аёллар кийимлари юборилган. Шунингдек, умумий қиймати 157 771 гривна (тахминан 4 273 доллар) бўлган тиббий шприцлар, тиббий пахта ва инфузион тизимлар жўнатилган.

Аввалроқ 45 нафар украиналик болалар дам олиш мақсадида Ўзбекистонга олиб келинганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid