Украиналик болалар дам ва реабилитация учун Ўзбекистонга келтирилди
Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко бу ҳақда маълумот берди.
Жамият
18 август 2023 йил
Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар бола Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко маълум қилди.
Ушбу лойиҳа мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси ташаббуси билан ўзбек ишбилармонлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланган.
Элчига кўра, болалар Украинанинг жанглар давом этаётган турли ҳудудларидан, жумладан, Херсон, Киев, Харков, Миколаев, Запорижжя, Сум каби вилоятларидан келтирилган.
"Ишончим комилки, Ўзбекистонда бўлиш давомида болалар ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишадилар. Давоми бор", дея ёзади Украина элчиси.