platina.uz
Жамият

Июлда кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берилди

Жорий йилнинг июл ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланди.

Июлда кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берилди

2023 йил июл ойида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати иссиқ бўлади, аммо бу жазирамалар аномал характерда бўлмайди. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг июл ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланди. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 37-39 даража гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача кўтарилди.

Лекин 3-4 июл кунлари Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига иссиқ пасая бошлади ва ҳафтанинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 31-36 даража бўлган қулай қийматларда сақланди. Ҳатто энг чекка жанубий ҳудудларда ҳам кундузги ҳарорат 39 даражадан юқори бўлмади.

9-10 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади ва ҳарорат кўтарила бошлайди.

Иссиқ об-ҳавонинг чўққиси 11-13 июл кунларига тўғри келади. Кундузи ҳаво ҳарорати 39-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даражагача кўтарилади.

Бироқ бу иссиқ давр узоқ бўлмайди. 13 июлдан республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 14 июлдан барча ҳудудларга, бу сафар Кавказдан салқинроқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони 3-5 даражага пасаяди. Ҳароратнинг енг сезиларли пасайиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кузатилади, бу ерда ҳаво ҳарорати 5-7 даражага пасаяди.

Сўнг июл ойининг охиригача ҳароратни қисқа муддатга кўтарилиши кузатилади, лекин синоптиклар ушбу июл ойида аномал иссиқ кутмаяптилар.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid