“Ўзгидромет” май ойида кутилаётган об-ҳаводан хабардор қилди

Келаётган май ойида республиканинг жуда катта қисмида меъёрдан кам ёғин ёғиши кутилади. Наманган, Қашқадарё ва Қорақалпоғистон жанубида меъёр атрофида ёғин кузатилиши мумкин. Бошқа ҳудудларда ойлик меъёрдан кам ёғин кутилмалари мавжуд. Ойлик юқори ҳарорат шимолда кутилади. Республиканинг асосий ҳудудларида меъёрий ҳарорат бўлиши прогноз қилинди.