Сон кўпайиб, сифат йўқолиб кетмаяптими?

Аҳолининг кенг қатламларини олий таълим билан қамраб олиш масаласи Президентимиз томонидан БМТ минбарида кўтарилган ва маълумотларга кўра, 2030 йилгача Ўзбекистонда 50% ёш аҳоли олий маълумотга эга бўлиши режалаштирилган.
Шу сабабли олий таълимни олиш ҳуқуқи Конституция даражасигача оширилмоқда. Айни шу муҳим ислоҳот сабаб телеканал ижодкорлари ҳам айнан олий таълим мавзусини таҳлил қилишибди.