
Жамият
Шарқшунослик университети биносини қурилиш вазирининг оила аъзоларига алоқадор компания реконструкция қилади
Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Амир Темур шоҳ кўчаси 26-уйда жойлашган биносини реконструкция қилиш ишлари тендерсиз, ёпиқ фармойиш асосида “Трест-12” АЖ компаниясига бериб юборилди. Мазкур компания қурилиш вазирининг оила аъзоларига алоқадор деб кўрилади. Шартнома қиймати 63 млрд сўмни ташкил қилган.