
Жамият
Тошкентда мактаб қўриқчиси 12 ёшли қизга шилқимлик қилди
Мазкур ҳолат 15 сентябр куни Шайхонтоҳур туманидаги мактаблардан бирида рўй берган. Таълим масканида қўриқлаш хизмати ходими бўлиб ишлаб келган 23 ёшли йигит 6-синф қизга ножўя ҳаракатлар қилган. Суд ҳуқуқбузарликда жиноят аломати бор, деган хулосага келиб, ишни прокурорга қайтарган.

